ГАЗОН БАРПО ЭТИШ

Газон экиш технологияси:

1. Тупроқни тайёрлаш – газондан узоқ муддат фойдаланишга имкон беради. Бунинг учун тупроқнинг таркиби ўрганилади. Тупроқнинг кимёвий таркиби, жумладан oғир металлар миқдори анализ қилинади. Тупроқнинг кислоталилиги ва радиоактивлиги аниқланади.

2. Майдонни тайёрлаш – тупроқ йирик чиқиндилар ва илдизлардан тозаланади.

3. Дренаж ва қумли ёстиқчалар ўрнатилади. Агар зарурат бўлса, тупроқнинг ўсимлик ўсувчи қатлами алмаштирилади.

4. Тупроқни озиқлантириш.

5. Уруғ сепилади ва 1-2 см қалинликда қум билан ёпилади.

Дренаж. Тупроққа бўлган талаб ва дренаж тизимига алоҳида-алоҳида қаралмаслиги керак. Танланган тупроқ тури дренажга бўлган талабни аниқлаши керак ёки танланган дренаж тизимига мос тупроқни танлаш керак. Дренажнинг қуйидаги турлари мавжуд: 1) очиқ дренаж; 2) ёпиқ дренаж;        3) аралаш дренаж (очиқ ва ёпиқ қўшилган).

Дренаж тизимига кўпроқ спорт газонлари зарурат сезади. Чунки тепкиланадиган газоннинг қайта тикланиши ва илдиз тизимининг яхши ўсиши учун намлик ва кислороднинг мақбул жамланмаси мавжуд бўлиши керак.

Дренаж ўрнатиш учун майдонда 1,5-2 м чуқурликда ариқчалар ковланади. Ариқчанинг эни 0,5 м, ариқчалар орасидаги масофа 1,5-2 м. Биринчи навбатда ариқчаларга 5-7 см қалинликда йирик шағал солинади. Унинг устига зангламайдиган ва эзилмайдиган, қувурлар ётқизилади. Қувурлар диаметри 15-20 см бўлади ва бир томонида тешикчалар ҳосил қилиниб, шу томони юқорига қаратиб ётқизилади. Қувурлар ичидан сув оқадиган қияликда жойлаштирилади ва қуйи қисмида сувларни йиғувчи қувурга бирлаштирилади. Йиғувчи қувур дренажга перпендикуляр холатда жойлаштирилади ва унинг тешикчалари бўлмайди. Бу қувур ҳам ўз навбатида чиқинди сувлар тармоғига уланади. Қувур устидан 5-7 см қалинликда йирик шағал, 3-5 см қалинликда майда шағал ва қум билан кўмилади. Қум устига тупроқ тортиб қўйилади ва ариқчалар ўрни зичланади.

Суғоришнинг икки тури мавжуд: 1) устки суғориш (қўлда ёки автоматик суғориш тизимида бажарилади); 2) тупроқ остидан суғориш (қаттиқ ёки эгиладиган зангламайдиган қувурлардан фойдаланилади). Ёзги иссиқ ҳароратда суғорилган тупроқ тез қурийди. Бундай пайтларда тупроқ остидан суғориш афзалдир, чунки устки cуғоришда баргларда туриб қолган сув томчилари линза ҳосил қилади ва баргларни куйдириб жиддий зарар келтириш мумкин. Суғориш вақти эрталаб соат 9:00 гача ва кечқурун соат 18:00 дан кейин. Газонни тупроқ 15-20 см чуқурликкача намлангунча узоқ муддат суғориб қўйилади. Чунки, тез-тез ва оз-оздан суғориш бегона ўтларнинг кўпайишига сабабчи бўлади. Ҳар кунлик енгил суғориш тупроққа чуқур сингимайди. Кўп газонлар учун бу ҳавфлидир, чунки газоннинг илдиз тизими фақат юқориги қисмида яхши ривожланади ва тепкиланишига чидамлилиги пасаяди. Суғориш меъёри 1 кв.м га 40 л (ўртача) бўлиши керак. Сув тупроқда тўпланмасдан яхши сингиши учун секин суғорилиши керак. Бунинг учун майда тешикли суғориш тизимларидан фойдаланиш керак.

Газонни кесиш. Биринчи кесиш газон 10-12 см ўсганда ўтказилади. Бундан эрта кесилса ёш ўсимликларга жиддий шикаст етиши мумкин. Агар кеч кесилса, пастки қисмига соя бериб, хлорофил миқдорини камайтиради ва кесилгандан кейин, моддалар алмашинуви бузилади. Натижада газон ўсиши қийинлашади ва манзарасини йўқотади. Кейинги кесишлар эса газоннинг ҳолати, об-ҳаво шароити ва вегетация даври (йил фасли) га қараб 5-8 см бўлганда кесилади. Кесиш оралиғи бир ойда 4-5 марта. Газонни кесишдан мақсад фақат ташқи кўриниши учун эмас, балки бегона ўтларга қарши курашишда ҳам самарали усулдир. Икки паллали бегона ўтлар устки қисми кесилгандан кейин қайтадан ўсиб чиқиши қийинлашади. Газон эса осон ўсади ва барг ва илдизидан келувчи озиқ моддалар ҳаракатини тез тиклайди. Икки паллали ўсимлаклар эса юқори қисмини (баргларни) тез тиклаб олмайди, баргларидан углевод ололмайди ва илдиз тизими доимий стрессда бўлади.

Газонни озиқлантириш. Газонни доимий кесиш ва суғориш тупроқ таркибидаги озиқ моддаларнинг чиқиб кетишига сабаб бўлади. Газоннинг доимий манзаравийлигини сақлаш учун мавсум давомида 5-6 марта азотли ўғитлар бериб туриш керак. Азот билан 1-озиқлантириш эрта баҳорда (қорлар эригандан кейин), иккинчиси 1-кесишдан сўнг ва охиргиси августнинг охирида ўтказилади.

Азотнинг меъёри 100 кв.м. га 300 гр. Масалан, аммиакли селитра (азот миқдори 34,6%) дан фойдалансак 100 кв.м га 1 кг ўғит сепилади. Фосфорли ўғитлар 3 марта берилади: биринчиси эрта баҳорда азот билан бирга, иккинчиси мавсум ўртасида ва учинчиси калийли ўғит билан сентябрнинг ўрталарида берилади. Калийли ўғитлар ҳам 2-3 марта берилиши керак. Биринчиси эрта баҳорда азот ва фосфор билан бирга ва охиргиси сентябр ўрталарида фосфор билан бирга берилади. Шуни эсда тутиш керакки, калий паст ҳароратга чидамлиликни оширади ва яхши қишлашга ёрдам беради. Комплекс ўғитлардан фойдаланиш ҳам яхши самара беради (аммофоска, нитроаммофоска, азофоска ва х.к).

Замонавий минерал ўғитларнинг газон учун махсус ишлаб чиқилган турлари мавжуд. Шулардан КЭМИР – таркибида микро ва макро элементлар мавжуд. 100 кв.м. га 5 кг сепилади. Бундан ташқари Голландия ва Германияда ишлаб чиқариладиган ўғитлар мавжуд. Улар молибденовокислий аммоний, бор кислотаси, рух ва мис сульфат.

Тупроқнинг кислоталилиги рН 4,5 ва ундан юқори бўлса охак билан билан ишлов бериш керак. Бунинг учун 100 кв.м. га 20-30 кг майдаланган охак солинади. Охак кеч кузда ёки эрта баҳорда солинади.

Спорт газонлари ўт устида ўтказиладиган мусобақалар учун мўлжалланган майдонларда барпо этилади. Бунда спорт тури ва майдондан фойдаланиш давомийлигига қараб ўсимликларнинг ботаник таркиби аниқлаб олинади. Спорт газонлари зич экилиши, паст қилиб кесилиши ва эластиклиги, ҳамда, тепкиланиш ва бўлинишга чидамлилиги билан ажралиб туради. Ўйингоҳдаги ўтлоқ иштирокчиларнинг эркин ҳаракатланиши, коптокнинг етарлича сакраши ва майдонда ҳаракатланишини таъминлаши керак (об-хаво шароитлари бундан мустасно). Спорт иншоатларини лойиҳалаштиришда намлик сиғими ва дренаж тизимига эътибор қаратиш лозим. Спорт газонлари ўйингоҳлардан ташқари ўйин ва спорт майдонларида, оромгоҳ ва мактаблар, спортнинг хар хил турлари: голф, футбол, ўт устида хоккей, катта теннис билан шуғулланиш учун яратилган дам олиш уйларида барпо этилади.

Фаол фойдаланишга ва тепкиланишга чидамли газон барпо этиш учун ўтларнинг махсус турлари танланади. Спорт газонлари учун асосий ўт тури сифатида қизил ва тростниковая овсяница, ўтлоқ мятлики, яйлов райграсси. Ўйингоҳнинг фойдаланилишига қараб газонни хафтасига 1 ёки 2 марта кесиш мумкин. Спорт газонларини доимий парваришлаб туриш интенсив ва узоқ муддатли босимга чидамлиликни таъминлайди.

Мавритан газонлари – бутун ёз давомида чиройли гуллаб турувчи ранг-баранг майдонлардир. Улар шохлари йирик, кўп йиллик ўтлардан ва бир йиллик гуллардан ташкил топади. Мавритан газонларининг асосий фонини паст бўйли (яйлов райграсси, овсяница, оддий ва оқ полевица, ўтлоқ мятлики) ўтлар ташкил этади. Инглиз мутахасисларининг тавсиясига кўра ўтлар аралашмаси таркибида овсяница ва полевица бўлиши шарт. Аралашма таркибида одатда 10-15 турдаги чиройли гулловчи бир йилликлар бўлади. Буларга паст бўйли тур ва шакллардан: смолевка, қизил ва ҳаворанг лен, василка, кларкия, бир йиллик дельфиниум, хитой чиннигули, эшшолция, гипсофила, иберис, нигелла, бир йиллик календула, линария, ўтлоқ клевери, незабудка, ўтлоқ ромашкаси ва х.к. Баъзан чиройли гулловчи паст бўйли кўп йилликлар ҳам ишлатилиши мумкин.

Уруғлар аралашмасида чиройли гулловчи ўсимликлар 20% дан ошмаслиги керак. 1 м2 майдонга одатда 10 г тайёр уруғлар аралашмаси сепилади.

Мавритан газонларини парваришлашда уларни кесишга асосий эътибор қаратилади. Қоида бўйича бу газон эрта кесилмайди яъни баҳорда гулловчи гуллар уруғбермагунча (одатда ёзнинг ўрталарига, июлга тўғри келади). Иккинчи ва охирги марта газон сентябр-октябрда кесилади. Агар кузда гулловчи гуллар бўлса, кесиш кейинроққа қолдирилади. Кесганда 8-10 см қолдириб кесилади ва қолдиқлар майдондан чиқариб ташланади.

Чиройли гулловчи бир йилликлар йил сўнгида қуриб қолади. Шунинг учун хар йили қайта экишга тўғри келади. Бу жихатдан кўп йиллик чиройли гулловчи газонлар яхши самара беради.

Кўп йиллик газон фонида чиройли гулловчи кўп йиллик ўсимликлар гуруҳи (қишга чидамли тур ва шакиллари): пролеска, подснежник, мускари, лола, наргис, аквилегия, қўнғироқгул, маргаритка, ромашка ва бошқалар экилади.

Мавритан газонлари ёзда гулловчи ўтлоқни намоён этади. Бу газонни уйга кириладиган эшик ёнидаги майдонда, сунъий сув иншоатлари қирғоғида, дарахтлар танаси атрофида экиш тавсия этилади. Мавритан газонлари пейзаж стилида барпо этилган парк ва боғлар учун мос келади. Газон ичидаги гулларнинг босилиши (тепкиланиши) ни олдини олиш учун улар ичига йўлак ўтказиш керак. Ёш мавритан газонларини мавсум давомида 3 марта (5-8 см қолдириб) кесишни талаб этади. Бу газон оддийларига қараганда баланд қолдириб кесилади, шунинг учун ҳам манзарали кўриниш ҳосил қилишда оддий газонга нисбатан самаралироқдир. Мавритан газонларини парваришлаш оддий газонники каби бўлади.

Газон уруғларини экиш меъёри

Газон турлари

Синфи

Асосий тур уруғининг миқдори

1 кг да бегона ўт уруғлари-нинг сони

Унувчанлик, камида, %

Ҳўжалик яроқлилиги.

1000 та уруғ оғирлиги, грамм

Экиш меъёри кг/га

1.

Ўтлоқ мятлики

I

95

500

75

-

0,25

45-55

2.

Оддий мятлик

-

 

 

 

 

 

50-60

3.

Ўмон мятлики

-

 

 

 

 

 

60-70

4.

Қизил овсяница

I

96

250

85

-

1,10

100-120

II

90

1000

80

72

 

 

III

80

2500

60

-

 

 

5.

Ўтлоқ овсяницаси

I

97

250

90

-

1,85

120-140

II

92

1000

85

78,2

 

 

III

85

3000

75

-

 

 

6.

Овсяница овечья

-

 

 

 

 

 

90-110

7.

Оқ полевица

I

95

500

85

-

0,15

25-30

II

85

4000

75

63,75

 

 

III

75

10000

65

-

 

 

8.

Сочсимон полевица

-

 

 

 

 

 

20-25

9.

Оддий полевица

-

 

 

 

 

 

20-25

10.

Яйлов райграсси

I

97

250

90

-

2,15

120-140

II

92

1000

85

78,2

 

 

III

85

3000

75

-

 

 

11.

Вестервольд райграсси

I

95

250

90

-

1,55

 

II

85

1000

80

68

 

 

III

80

2500

70

-

 

 

12.

Баланд бўйли райграсс

I

95

250

90

-

2,70

 

II

85

2000

80

82,48

 

 

III

80

5000

70

-

 

 

13.

Райграс многоукосний

-

 

 

 

 

 

100-120

14.

Бир йиллик райграсс

-

 

 

 

 

 

100-110

15.

Оддий гребенник

-

 

 

 

 

 

70-90

16.

Ўтлоқ “тулкидуми”

I

90

500

85

-

0,80

70-80

II

80

2000

75

60

 

 

III

75

4000

60

-

 

 

17.

Оқ клевер

-

 

 

 

 

0,69

40-50

18.

Ежа сборная

I

96

250

90

-

1,20

100-120

II

90

1000

80

72

 

 

III

80

4000

70

-

 

 

 

Бесплатный хостинг uCoz